Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хулоса чиқаришимиз лозим» — Танзила Норбоева Қорақалпоғистон ҳодисалари ҳақида

«Хулоса чиқаришимиз лозим» — Танзила Норбоева Қорақалпоғистон ҳодисалари ҳақида

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ялпи мажлис аввалида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат билдирди:

«... Бу ҳолатда ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Куни кеча Президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Аввало, бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ҳамда ресурларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта-кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирини ечими муҳимдир.

Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади. Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади», деди Сенат раиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг