Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танқидлардан сўнг «Новза»да ўрнатилган светофор олиб ташланди

Танқидлардан сўнг «Новза»да ўрнатилган светофор олиб ташланди

Фото: «UzNews.uz»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев «Новза» йўл ўтказгичидан тушишда масжид рўпарасида светофор ўрнатилиб, яна тирбандлик юзага келганини танқид қилган эди.

«Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда пайдо бўладиган тирбандликни олдини олиш,  экологик вазиятни яхшилаш ва қулайлик яратиш  мақсадида сўнгги икки йилда бир неча янги кўприклар қурилди. Собиқ «Ҳамза», айни пайтдаги «Новза» метроси чорраҳасидаги кўприк ҳам тирбандликни олдини олишга катта ёрдам бераётган эди, бироқ...

Чорраҳадаги кўприкдан тушишда «Новза» масжиди рўпарасида пайдо бўлиб қолган янги светофор кўприкни қуришга сабаб бўлган мақсадни чиппакка чиқарибди. Қандай ақл ва фавқулодда буюк истак сабабли бу светофор ўрнатилган экан-а? Светофор қўйилар экан, унда кўприкни қуришнинг нима кераги бор эди? Камига сфетофордан бир оз ўтгач, йўловчилар учун тайёр ер ости йўли ҳам турибди.

Эссиз шунча маблағ, шунча вақт ва шунча ақл... Балки масъуллар томонидан  бу ҳолат яхшилаб кўриб чиқилар. Бироқ зарур бўлган йўлларга светофор қўйилишини йиллаб кутиб «ГАИма ГАИ» сарсон юрган одамларни кўриб туриб, мантиқсизлик билан бюджет ҳисобидан қилинаётган бундай ишларнинг ҳисобини бериш керакмасми, деган савол қийнаяпти одамни. Бюджет эса қандай қилиб, кимнинг ҳисобидан тўлдирилишини яхши биламиз», деб ёзганди депутат.

Танқид ва эътирозлар сабабми ёки йўлнинг шу қисмида тез-тез содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сабабми, ўрнатилган светофор олиб ташланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг