Танишинг: Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Боксчимизнинг маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Мазкур жангда ҳам юртдошимизга омад тилаймиз.
Эммануэл Тейлор
Фуқаролиги: АҚШ
Туғилган сана: 20 декабр, 1990 йил (28 ёш)
Бўйи: 171 см
Рекорд: 18-4, 12 КО
Вазни: 63 кг
Профессионал боксда дебют: 19 март, 2009 йил
Асосий зарба берадиган қўли: ўнгақай
Лақаби: Трансформер
BoxRec ID: 486749
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter