Таниқли ошпаз минг долларлик стейк тайёрланадиган ресторан очмоқчи
Туркиялик машҳур ошпаз Нусрет Гёкче май ойининг охирида Лондонда ресторан очишни режалаштирмоқда. Емакхона соф тилла билан қопланган стейкларни дастурхонга тортади, деб ёзади LAD Bible.
Таъкидланишича, ошпаз томонидан ишлаб чиқилган таомномадан «Олтин томагавк» жой олган. Бу 24 қиротли олтин билан қопланган мол гўштидан тайёрланган стейкдир. Дастлабки маълумотларга кўра, бундай таомнинг бир порцияси минг долларни ташкил этади.
Ресторатор Nusr-Et номли муассасалар тармоғига эгалик қилади. Гёкче ресторанларига актёр Леонардо Ди Каприо, француз футболчиси Пол Погба, собиқ футболчи Дэвид Бекхэм каби юлдузлар ташриф буюришган.
Нусрет Гёкче 2017 йилнинг январь ойида стейк тайёрлаш жараёни суратга олинган видеоси Twitterда жойлангач, яшин тезлигида тарқалиб, 48 соат ичида икки миллиондан ортиқ кўрилгач машҳур бўлиб кетди. Айниқса, ошпазнинг қўлини кўтариб, стейкка туз сепиш усули томошабинларни ўзига жалб қилди. 2018 йилда у Нью-Йоркда ўзининг биринчи стейк-хаусини очгач, ошпазга бўлган яна-да ортди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter