Талабалар шаҳарчасида митинг ташкил этилди (фото)

Сайловлар арафасида тарғибот-ташвиқот ишлари авжига чиққани маълум. Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ҳам Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида «Адолат-ҳар бир инсон учун» шиори остида митинг ўтказди.
Митингда асосий эътибор талабалар томонидан ОТМ шартнома пуллари ва таълим тизимидаги камчиликларга қаратилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тадбирда сўзга чиққан партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда партия лидери Наримон Умаров барчани бирдамликка чақирди. Партиянинг олий таълим тизимидаги ташабббуслари ичида квоталарсиз олий таълим, контракт нархларини тушириш борлиги маълум қилинди.
Тадбир давомида партиянинг ушбу намойиши талабаларга қанот берганлиги қайд этилди. Бундан ташқари талабанинг билим савияси юқори бўлиши учун энг аввало, яхши кадрлар томонидан билим берилиши, етук кадрларнинг етишиб чиқиши Олий таълим тизимда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга боғлиқлиги таъкидланди. Бу борада ҳар бир ўқитувчи томонидан ўз касбини суистеъмол қилмаган ҳолда адолатли тарзда билим бериб борилиши лозим. Стипендияларнинг бир хил қилиб белгиланганлиги ўқишни истовчи, стипендия учун ҳаракат қиладиган боланинг савиясини тушириб юборишига сабаб бўлиши, жараённи мақбуллаштириш, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим тизими томонидан контракт нархлари ва стипендияларни меъёрига қўйишга ва квоталар тизимида энг катта қадамлардан бири бўлиши тўғрисидаги фикрлар тадбир иштирокчилари томонидан билдирилди.
Талабаларнинг фикрича, бир оиладан 3 нафар талаба ўқиётган бўлса, учинчи фарзанднинг шартнома пулини тўламаган ҳолда ўқишини белгилаш лозим. Шундагина жамиятимизда қийналган оилаларга нисбатан адолат ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter