Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабадан пул керакми деб сўраманг, унга пул беринг (видео)

Тошкент — нон шаҳри, шу билан бирга, талабалар шаҳри ҳамдир. Ҳар қадамда шошилиб кетаётган талабаларга кўзингиз тушади: дарсга, ишга... Ўқиш билан бирга, ишлаб пул топиш осонмас. Ижара уй, йўл харажатлари, овқатланиш,... хуллас, талабага кўп пул керак. Қолганларидан орттириб биргина боласини илм олсин деб олис шаҳарга юборган ота-оналарга раҳмат. Давлат ҳам қараб тургани йўқ, бир талабага ойига ўртача 517 минг сўм стипендия беради.

Хўш, Тошкентда ўқиш, яшаш осонми? Давлат бераётган стипендия етадими? Талабанинг харажатлари қанча? Xabar.uz ёшларни сўроққа тутди.

– Бир ойда бир талаба қанча пул сарфлайди?

Биз сўроққа тутган аксарият талабалар бир ойлик харажатлари ўртача 1-1,5 млн сўмгача боришини айтишди. Пойтахтлик талабалар эса бир ойда 200-500 минг сўм атрофида харж қилишар экан.

– Сизнингча, талабаларга давлат берадиган бир ойлик стипендия уларнинг сарф-харажатларини қоплашга етарлими?

Ушбу савол билан юртдошларимизга юзланганимизда, уларнинг кўпчилиги бу пул талабанинг бир ойлик ижара тўловига ҳам етмайди-ку, деган жавобни беришди. Чунки ҳозирги кунда пойтахтдаги ижара уйларининг ўртача нархи бир талаба учун 600-700 минг сўмга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг