Тадбиркорни катта пулга «туширган» менежер қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Д.А. «F.L.» МЧЖнинг менежери вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 428,7 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter