Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Светлана Ортиқова ҳамкасбини қўлламади

Светлана Ортиқова ҳамкасбини қўлламади

Фото: Xabar.uz

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамкасбига «оқибат» кўрсатмади.

Гап шундаки,  фуқаро Б. Ядгарова Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими ходимининг ҳаракатларини қонунга хилоф, у чиқарган қарорни ҳақиқий  эмас, деб топиш тўғрисидаги ариза билан икки йил аввал судга мурожаат қилганди.

Туман судида то Олий судгача бўлган барча босқичда фуқаро ютқазиб келди. Учта инстанция судининг барча судьялари (жами етти нафар) фуқаронинг аризасини асоссиз, дея рад этиши Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходими қонун доираси ҳаракат қилганини кўрсатарди гўё.

Бироқ Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамкасби фойдасига чиққан суд қарорлари билан келишмади ва уларни (барча суд қарорларини) бекор қилиш, фуқаронинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисида Олий судга протест киритди.

Протест  Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг беш нафар судьялари томонидан такрорий кассация инстанцияда тартибида кўрилиб, қаноатлантирилди.

Натижада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бувайда тумани бўлими давлат ижрочисининг ҳаракатлари қонунга хилоф,  унинг «Мол-мулкни онлайн-электрон аукционда  сотиш учун чиқариш тўғрисида»ги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Баёнлардан МИБ ходими фуқаронинг  (яъни аризачининг)  мол-мулкини қонунга хилоф равишда аукционга чиқариб юборганини илғаётган бўлсангиз керак.

Ёзишга арзирли мисолми?

Албатта-да.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг