Светлана Ортиқова Бош прокурорга ўринбосар бўлди — ОАВ
Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Бироқ бу хабар ҳали расман тасдиқлангани йўқ.
Светлана Ортиқова 1962 йил 1 январда Наманган вилоятида туғилган. 1987 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Касбига кўра — ҳуқуқшунос, кўп йиллар прокуратура тизимида ишлаган.
2010-2014 йилларда у Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси бўлган. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
2015 йил 20 январда президентнинг фармонига биноан Светлана Ортиқова сенатор этиб тайинланган ва шу йили у Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари этиб сайланган. Ўша даврда Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнидан бери Ўзбекистон бош прокурори ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter