«Сувтаъминот»га ҳам янги раҳбар тайинланди
![«Сувтаъминот»га ҳам янги раҳбар тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3614086654.jpg)
Жорий йил 11 июлда бўлиб ўтган Президент иштирокидаги йиғилишда қатор ташкилотлар раҳбарлари қаторида «Сувтаъминот» корхонасининг собиқ раҳбари С.Саифназаров ҳам ишдан олинган эди.
Давлат раҳбарининг танқид қилишича, «сув хўжалиги соҳасида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши кераклигига қарамай, у бу йўналишда биронта ўзгариш қилмагани» учун лавозимидан олинган эди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 13 июлдаги 98/09-3-qr-сонли қарорига асосан Азимов Дилшод Суръатович «Ўзсувтаъминот» АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўша йиғилишда ишдан олинган «Темир йўл» собиқ раҳбари Х.Хосилов ўрнига ҳам тайинлов амалга оширилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter