Сув омбори яқинидаги аҳоли эвакуация қилинмоқда — Қозоғистон
Ақтўбе шаҳри яқинидаги Сазди сув омборида сув оқимининг кўпайиши кузатилмоқда, шу сабабли Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини эвакуация қилишни бошлади. 25 киши, шу жумладан, 9 нафар бола хавфсиз жойга етказилди, дея хабар бермоқда Zakon.kz.
«Сазди сув омборига сув оқимининг кучайиши натижасида Сазди ва Жинишка дарёларида сувнинг кўпайиши кузатилмоқда. Фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари яқин атрофдаги қишлоқлардан фуқароларни эвакуация қилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Қутқарувчилар аҳолидан ваҳима қилмасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter