Сурхондарёда гилос пишди
Жорий йил баҳор мавсумининг одатдагидан илиқ келиши туфайли баъзи эртапишар мева ва сабзавот маҳсулотлари ҳар йилгидан-да барвақтроқ пишиб етилмоқда.
Яқинда Сурхондарёнинг қатор туманларида эрта пиёз ҳосили йиғиштириб олинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани, Янгиариқ қишлоғидаги аҳоли хонадонларидан бирида илк бор бугун – 10 апрел куни гилос пишиб етилди.
Хонадон соҳибининг хабар беришича ушбу гилос икки йил аввал уй шароитида олчага пайванд қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter