Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда илк бор бахшичилик санъати фестивали ўтказилади

Сурхондарёда илк бор бахшичилик санъати фестивали ўтказилади

5-10 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида «Халқаро бахшичилик санъати»  фестивали бўлиб ўтади. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек 86 давлатлардан бахши-шоир, оқин, жировлар, хорижий давлат вакиллари, фольклоршунос олим, нуфузли санъат намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Айтиш керак, ушбу фестивалга Сурхондарё вилоятда алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.

Жумладан, Термиз шаҳрининг асосий кўчалари ва тадбир ўтказиладиган асосий майдон байрамона безатилган. ОАВ ходимлари учун Матбуот маркази шай ҳолатга келтирилди. Шунингдек, Термиз халқаро аэропорти, Темир йўл вокзали ва фестиваль ўтказиладиган Санъат саройи ҳудуди алоҳида тайёргарлик, қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиш арафасида.

Бир сўз билан айтганда, иштирокчилар ва уни томоша қилишга келадиган меҳмонлар учун барча шароитлар яратилган.

Наргиз Раҳматуллаева,
журналист

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг