Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволашнинг янги тизими жорий этилади

Сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволашнинг янги тизими жорий этилади

Бугунги кунда, 250 дан зиёд касалликларнинг 87 тасини (юқори қон босими, ошқозон-ичак, нафас йўллари сурункали касалликлари, камқонлик каби) бирламчи бўғинда даволаш, бунинг учун 20 турдаги лаборатория ва диагностика текширувларини ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўтказаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

— Бирламчи бўғинни малакали кадрлар билан ҳамда шошилинч ёрдам учун зарур 50 турдаги дори ва 16 турдаги тиббиёт воситалари билан таъминлаш керак бўлади.

Шу боис, жорий йил 1 июлдан бошлаб, сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича, янги тизим жорий этилади, — деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, янги тизимнинг биринчи босқичида Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун, аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.

Йил якунига қадар Сирдарёда ушбу касалликларни 10 фоизга камайтиришга эришганда ҳам, биргина шошилинч ёрдам учун сарфланаётган 500 миллион сўм бюджет маблағлари тежалади.

Ушбу тежалган маблағларни келгусида сурункали нафас ва ошқозон-ичак касалликларини бирламчи бўғинда даволашга йўналтириш имкони пайдо бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг