Суриялик «украин волейболчилари» оддий нарсани деб қўлга тушишди
Греция полицияси «украиналик волейболчилар» қиёфасида Швейцарияга ноқонуний йўл билан учиб кетишга уринган суриялик муҳожирларни фош қилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.
Бу ўн нафар муҳожир волейбол жамоаси кийимини кийиб олган, ёнларида украин паспорти (эҳтимол ўғирланган ёки йўқотилган) бўлган. Текширув чоғи аниқландики, барча паспортлар қалбаки экан.
Энг қизиғи, сурияликларнинг қўлида иккита волейбол тўпи ҳам бор эди. Улар шундан тузоққа тушишди...
«Афина аэропортида муҳожирлар билан бунақа воқеалар кўп бўлиб туради. Айримлари руҳонийлардек, баъзилари эса аёлларнинг либосини кийиб олишади... Ҳаммаси жиноий гуруҳлар бу муҳожирлар Европа давлатларига кириши учун қанақа паспорт топиб бераётганига боғлиқ. Бу сурияликлар эса қўлларида волейбол коптоги билан келишибди. Ўзингиз ўйланг, ҳақиқий спортчи ҳеч замонда самолётга ўзининг коптоги билан чиқадими?», — дея воқеани изоҳлаган грек полицияси матбуот котиби Гиоргос Каллиакманис.
Муҳожирлар ҳибсга олиниб, иши Греция судига оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter