Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда уруш сабаб тўхтаб қолган завод ишга тушди

Сурияда уруш сабаб тўхтаб қолган завод ишга тушди

Фото: «Новости»

Суриянинг Алеппо шаҳрида уруш сабаб фаолияти узоқ вақт тўхтаб қолган электр кабеллари ва симларни ишлаб чиқарувчи завод қайта ишга тушди. Бу ҳақда завод директори Абдулатиф Наасан маълум қилди, деб хабар бермоқда «Новости» ахборот агентлиги.

Айни дамда иккита цех ва омборхона тикланган. Урушгача бу ерда 400 киши меҳнат қилган, энди эса 120 киши ишламоқда. Директорнинг айтишича, 120 кишини тўплаш ҳам осон кечмаган. У ишчиларни бутун мамлакат бўйлаб икки йил давомида йиғган. Сабаби мутахассисларнинг бир қисми ҳарбий ҳизматда бўлган, яна бир қисми мамлакатни тарк этган, ёш йигитларни эса кичик маош қониқтирмаган.

Ҳозирда заводдаги энг катта муаммо техник қурилмаларнинг эскилиги бўлиб қолмоқда. Жангарилардан омон қолган қурилмалар бундан 30 йил аввал Европадан келтирилган, уларнинг қисмларини топишнинг имкони йўқ, янгиларини эса мамлакатга қўйилган санкциялар сабаб сотиб олиб бўлмайди.

Заводда ишлаб чиқариладиган кабеллар мамлакатнинг энергетика тармоғини тиклашга хизмат қилади. Аввал бу ерда бир ойда 1,4 тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич бир йилга тўғри келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг