Сурия: қочқинлар ўз ватанига қайтишмоқда
Бир неча йилдан буён давом этаётган фуқаролик уруши сабаб мамлакатдан чиқиб кетган сурияликларнинг салмоқли қисми қўшни Туркияда паноҳ топган. Турк диёрида яшовчи суриялик оилалар аста-секин Идлиб музофотининг хавфсиз минтақаларга қайтишмоқда. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар берди.
Юртига қайтаётган сурияликлар Туркиянинг «Гулу Ғозо» чегара пости орқали ўз ватанларига қадам қўймоқдалар.
Ўтган ойда 5 минг нафарга яқин сурияликлар Идлибга қайтган эди. Шу тариқа кейинги беш ойда ватанларига қайтган сурияликлар сони ўттиз икки минг нафарга етди. Бироқ бу – денгиздан томчи, холос. Маълумки, Туркиянинг ўзида уч миллонга яқин сурияликлар жон сақлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter