Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш тақиқланди
![Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш тақиқланди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1888822652.jpg)
Жорий йил 19 июндаги Президентнинг ПФ-99-сон Фармони билан 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга ўзгартириш киритилмоқда.
Унга кўра, эндиликда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди.
Мазкур банднинг эски таҳририда ҳам шу мазмундаги чеклов мажуд эди. Бироқ Президент қарорлари билан ажратиладиган ерлар ушбу тартибдан истисно қилинган эди.
Эндиликда, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ажратиладиган ерлар бундан мустасно”, жумлалари ушбу банддан олиб ташланди ва суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш тўлиқ тақиқланди.
Шунингдек, ПФ-99-сон Фармон билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);
- Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;
- Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини компенсация қилиш.
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади.
Шунингдек, эндиликда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди. Муқаддам бу қоида Президент қарорлари билан ажратиладиган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter