Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши қўлга тушган судья масаласида изоҳ берди

Судьялар олий кенгаши қўлга тушган судья масаласида изоҳ берди

Фото: Прокуратура департаменти.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкентда қўлга олинган ҳакамлик суди судьяси билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.

Кенгаш матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди.

Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунида эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинган.

 Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг