Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди

Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан суд қарори ўқилди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.

«Ботир Қодировнинг жавобгарлар Жўраев Шохжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршох Шерали ўғлига нисбатан оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум, 2023 йил 4 февралда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин», дейилади суд қарорида.

Шунингдек, қарорда Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига «Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек» деб кўрсатиш ҳам белгиланган.

Суднинг ҳал қилув қарори 1 ойдан сўнг кучга киради. Қарордан норози тарафлар апелляция шикояти бериши мумкинлиги айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг