Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Атамбаевни икки жиноий иш бўйича оқлади

Суд Атамбаевни икки жиноий иш бўйича оқлади

Фото: «Facebook»

Бишкекнинг Первомайский суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни иккита жиноий иш бўйича оқлади, деб ёзди 24.kg.

Атамбаев Туркия фуқароларига паспорт беришда қонун бузилишига йўл қўйганликда ва Калис-Ордо тураржой мавзесида мактаб қурилишида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланган эди.

Алмазбек Атамбаев 2011–2017 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. Кейинчалик, президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинганидан сўнг, унга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилган эди. 2019 йилнинг 7-8 август кунлари Қўйтош қишлоғида юз берган тартибсизликларда, коррупция ва пул ювиш, шунингдек, 2020 йил октябрь ойида Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланган.

2020 йилнинг 23 июнида Бишкек суди Атамбаевни, мол-мулкини мусодара қилиб, 11 йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг