Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Субхонов финалда Олимпиада чемпиони билан курашди

Субхонов финалда Олимпиада чемпиони билан курашди

Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпионига қарши курашди.

Якунда Абе ёш спортчимизни 2 вазари баҳоси билан мағлуб этиб, ўзининг 3 йилдан бери узилмаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди. Субхонов эса кумуш медал билан тақдирланди.

Шу тариқа, Субхонов фаолиятида илк бор «Катта дубулға»  турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

Ҳамюртимиз бунгача жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бу кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг