Столтенберг: «НАТО кенгайишда давом этади»
Россиянинг қаршилигига қарамай, НАТО кенгайишда давом этади, дея баёнот берди ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг.
«НАТОнинг кенгайиш жараёни давом этяпти. Россиянинг қаршилигига қарамай, биз Черногория ва Шимолий Македонияни ўз таркибимизга қабул қилдик», — Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида Столтенберг шундай баёнот берди.
Бош котибнинг фикрича, НАТОнинг Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаши Россия учун таҳдидли эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter