Статқўм: Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши кузатилгани йўқ

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари бўйича маълумот берилди.
2021 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра:
Суякли мол гўшти (1 кг) - 45000 – 68000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) - 52000 – 80000 сўмни ташкил этган. Ушбу нархлар бир неча ойдан бери ўзгаргани йўқ.
Шунингдек, картошка (1 кг) - 1800 – 5000 сўм;
Пиёз (1 кг) - 800 – 3000 сўм;
Сабзи (1 кг) - 2000 – 9000 сўм;
Тухум (10 дона) - 5000 – 14000 сўм;
Гуруч (1 кг) - 5000 – 18000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) - 14000 – 24000 сўм;
Шакар (1 кг) - 7500 – 9000 сўмни ташкил этмоқда. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархида ўзгариш кузатилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter