Статқўм: Ўзбекистон 729,1 млн. долларлик мис маҳсулотларини экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 729,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 124,0 минг тонна мис маҳсулотларини экспорт қилди.
2020 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп мис маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар:
- Туркия – 79,4 минг тонна
- Хитой – 31,1 минг тонна
- Литва – 3,1 минг тонна
- Россия – 1,9 минг тонна
- Қозоғистон – 1,5 минг тонна
- Қатар – 1,5 минг тонна
- Озарбайжон – 1,4 минг тонна
- Грузия – 1,1 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилда 24 та давлатга мис маҳсулотларини экспорт қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter