Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ: «Онкологик касалликларни эрта аниқлаш имконияти янада кенгайди»

ССВ: «Онкологик касалликларни эрта аниқлаш имконияти янада кенгайди»

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, жаҳонда онкологик касалликлардан ўлим кўрсаткичлари юрак-қон томир касалликларидан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Энг ачинарлиси, беморларнинг деярли 60 фоизи касалликнинг кечки III-IV босқичларида аниқланаётганлигидир.

Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳада ечимини кутаётган долзарб вазифалар ижросини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги, замонавий Консультатив-диагностика поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилди. Натижада онкологик касалликларни эрта аниқлаш имконияти янада кенгайди. Яъни, малакали мутахассислар томонидан беморларга эрта ва аниқ ташхис қўйиш, энг замонавий технологиялар асосида самарали даволаш бўйича ҳам кўплаб қулайликлар яратилди.

Мазкур замонавий ва инновацион поликлиника қурилиши учун Инвестиция дастури асосида, қисқа даврда 3 қаватли янги бино реконструкциядан чиқарилиб, олд қисмида 2 қаватли холл қурилди. Мазкур замонавий иншоот 300 қатновга мўлжалланган бўлиб, у маслаҳат поликлиникаси, рентген, ультратовуш ва эндоскопик диагностика, клиник лаборатория ҳамда саратон профилактикаси маркази ва бошқа бўлимларни ўз ичига олади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тилляшайховлар сўзга чиқишди. Улар ўз нутқида фойдаланишга топширилаётган ушбу бинода онкологик касалликлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ҳамда дунё андозаларига мос равишда даволаш учун зарур барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтишди.

Янги маслаҳат поликлиникаси эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 20:00 гача узлуксиз фаолият кўрсатади. Бу ерда барча қулайликка эга 180 ўринли кутиш заллари бемор ва унинг яқинлари учун хизмат қилади.

Поликлиникада беморларни қабул қилиш ва уларга сифатли ёрдам кўрсатиш мақсадида барча хоналар мутахассисликлар бўйича замонавий жиҳозлар ва диагности ускуналар билан таъминланган. Бу ерда барча соҳа ўсмаларини аниқлаш ёки инкор қилиш, уларни даволаш бўйича юқори малакали маслаҳат бериш учун етук мутахассислар жалб этилган.

Эндиликда бу ерда ультратовуш орқали текширув жараёни бевосита поликлиникада фаолият юритадиган мутахассисларнинг ўз хоналарида амалга ошириладиган бўлди. Бу эса беморларнинг ортиқча навбат кутиб қолиши каби турли муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бундан ташқари, беморлар ва уларнинг яқинлари учун бинонинг биринчи ҳамда иккинчи қаватлари ҳамда холл қисмида электрон навбатни кузатиб бориш мониторлари ўрнатилди.

Маслаҳат поликлиникасида электрон рўйхатга олиш тизими жорий этилганлиги сабаб фуқаролар мазкур сайт орқали «шифокор қабулига онлайн ёзилиш» функцияси ёрдамида электрон рўйхатга ёзилишлари ҳам мумкин. Бинонинг 3-қаватида Саратон профилактикаси маркази жорий этилган бўлиб, айни пайтда ушбу марказ канцер-регистр тизими, скрининг тадқиқотлари, статистик маълумотлар базасини яратиш учун зарур ускуна, компьютер техникаси ва локал ҳамда умумий тармоқ билан таъминланган.

Тадбир иштирокчилари бинонинг бўлим ва хоналарида бўлишиб, яратилган шароитлар, жиҳозланиши, мавжуд диагностик ва даволаш ускуналари билан танишишди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг