Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ кунлик статистикани эълон қилди

ССВ кунлик статистикани эълон қилди

Кеча юртимизда 829 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди.

2021 йил 27 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154033 (+829) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 22 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 77 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 19 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 77 нафари Фарғона вилоятида,
  • 36 нафари Хоразм вилоятида,
  • 129 нафари Тошкент вилоятида,
  • 248 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 146550 (+857) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1064 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг