Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди

ССВ боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди.

«14 январь соат 16:18 да Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёшу 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган.

Тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган, зудлик билан шифохонага олиб борилган; айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг