Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси ишга туширилмоқда
Ўзбекистонда спортчиларга допинг ва унинг профилактикаси бўйича керакли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида “Антидопинг таълимоти” дастури ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган моддалар мавжудлигини текшириш учун мўлжалланган Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов маълум қилди.
Қайд этилишича, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилингандан сўнг Бутунжаҳон антидопинг кодекси ҳамда халқаро стандартларга асосланган ҳолда миллий антидопинг қоидалари ишлаб чиқилган.
2023 йил давомида агентлик томонидан Бутунжаҳон aнтидопинг агентлигининг ADEL платформасидан 7 та ўқув дастур ўзбек тилиги таржима қилинди ва ушбу платформага жойланган. Бугунги кунга қадар ушбу дастурни якунлаб, сертификатга эга бўлган спортчилар сони 600 нафарга етган.
2023 йил 9 ой давомида жами 337 та допинг синамалар олинган. Шу кунга қадар спортчининг биологик паспортини аниқлаш учун 13 та қон тахлиллари олинган бўлиб, допинг синамалар махсус лабораторияларга текшириш учун юборилган.
Антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти яни ADAMS тизимига маълумотларни ўз вақтида киритмаган 33 нафар спортчиларга огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчига спортдан четлатиш жазо чораси қўлланилган бўлса, жазо муддати тугаган 2 нафар спортчи профессионал спортга қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter