Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўх аэропортига биринчи самолёт қўнди

Сўх аэропортига биринчи самолёт қўнди

Сўх туманининг «Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропорт, дастлабки синов парвозини қабул қилди.

Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилди. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланди.

Самолёт шу куннинг ўзида қайта Фарғонага парвоз қилган ва соат 14:07да яна Фарғона халқаро аэропортига етиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг