Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган танловга ариза бериш муддати узайтирилди

Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган танловга ариза бериш муддати узайтирилди

Танловга ариза бериш муддати 10 февралга қадар узайтирилди. Унда энг яхши мобил илова ишлаб чиқарувчисига $50 000, иккинчи ўринга $30 00 ва учинчи ўринга $20 000 тақдим этилади.

mGovAward – бу Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT Парк томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилаётган давлат хизматлари учун энг яхши мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича республика танловидир.

Танлов беш йўналишда ўтказилади:

  • Таълим
  • Соғлиқни сақлаш
  • Туризм
  • Транспорт ва логистика
  • Тадбиркорлик ва G2B

Танловнинг асосий мезонлари қуйидагилар:

  • бўлажак дастурнинг самарадорлиги
  • унинг инновационлиги
  • фойдаланишда қулайлиги

Танловнинг асосий мезонлари келажакда қўлланилиш самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланиш қулайлиги бўлади. Сиз бу ерда сўров қолдиришингиз мумкин. 

Бундан ташқари, 18-19 январ кунлари Тошкентдаги Инҳа университетида mGovAward танлови иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича семинар бўлиб ўтади. Семинар доирасида малакали менторлар рақобатчиларга дастурларни ишлаб чиқишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ёрдам беришга, шунингдек мобил иловаларни яратиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Семинарда иштирок этиш учун сиз олдиндан рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг