Соврин жамғармаси 100 000 AҚШ долларига тенг бўлган танловга аризалар қабули давом этмоқда
«mGovAward» — бу Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT-Парк томонидан Бирлашган Aраб Aмирликларидан бўлган ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилаётган давлат хизматлари учун энг яхши мобиль иловаларни ишлаб чиқиш бўйича республика танловидир.
Иштирокчилар 5 йўналиш бўйича ўз кучларини синаб кўришлари мумкин:
- Таълим;
- Соғлиқни сақлаш;
- Туризм;
- Транспорт ва логистика;
- Бизнес ва G2B.
Танловнинг мукофот жамғармаси 100 000 AҚШ долларини ташкил этади, шундан:
Биринчи ўринга — 50.000$
Иккинчи ўринга —30.000$
Учинчи ўринга — 20.000$ тақдим этилади.
Шошилинг, аризаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 15 январгача давом этади!
Қўшимча маълумотларни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Aриза қолдириш: бу ерда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter