«Сот ёки тушунтир» – янги қонун қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Унга кўра, қонуннинг мақсади давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қайд этилишича, давлат мулкини бошқаришнинг принципларига қўйидагилар киради:
- қонунийлик;
- мустақиллик;
- ҳисобдорлик ва назорат;
- очиқлик ва шаффофлик;
- давлат мулкидан жамият манфаатлари учун самарали фойдаланиш;
- соғлом рақобатни ривожлантириш учун тенг шароитларни таъминлаш;
- “сот ёки тушунтир” тамойилини кенг қўллаш;
- мулкдор ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш;
- атроф муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш.
Ҳужжатга мувофиқ, давлат мулкини бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар оммавий аxборот воситалари, интернет бутун жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, давлат мулкини бошқариш субъектларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда нашр этилиши белгиланган.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 1 октябрга қадар давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини давлат иштирокидаги корхоналарни сақлаб қолиш мезонларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқади.
Қонун 10 боб ва 64 моддадан таркиб топган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter