Сорос Учинчи жаҳон урушидан гап очди
Америкалик миллиардер Жорж Сороснинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бостириб кириши, эҳтимол, Учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
«Босқин, эҳтимол, Учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлди, бизнинг цивилизация ундан омон чиқмаслиги мумкин. Цивилизациямизни қутқаришнинг энг маъқул, балки ягона йўли — Путинни имкон қадар тезроқ енгишдир. Масала шунда», — деди Сорос Давосда ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида.
Миллиардер Германия собиқ канцлери Ангела Меркелни ҳам аяб ўтирмади: «Москва билан «махсус битимлар» тузиб, Европани Россия газига қарам қилиб қўйган, Хитойни эса Германиянинг энг йирик экспорт бозорига айлантирган», — унинг сўзларини келтирмоқда «Сороса Politico».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter