Сўнгги дебат: Байден Трампни мағлуб этди
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден сўнгги дебатда рақиби — Республикачилар номзоди Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди.
CNN телеканали сайловчилар ўртасида ўтказган сўровномада қатнашганларнинг 53 фоизи шундай фикрда. Трампни эса 39 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган.
Сўралганларнинг 70 фоизидан ортиғи рақиби Трамп шаънига йўллаган танқидларни тўғри деб ҳисоблайди. Сайловчиларнинг тенг ярми эса Оқ уй раҳбари ўзини оқлаб келтирган далилларга ишонади.
Трампда ҳам, кичик бўлса-да, ғалаба бор. Бу иқтисодиёт мавзуси. Сўралганларнинг 56 фоизи унинг иқтисодий сиёсати тарафдори. Аммо ички ва ташқи сиёсат, коронавирус пандемияси, иқлим ўзгаришлари, ирқий тенглик каби масалаларда аксарият Демократлар номзодини қўллаб-қувватламоқда.
Октябрь ойида ўтказилган сўровнома якунларига мувофиқ, Байден 16 фоиз устунлик билан зафар қучиши мумкин. Демократлар учун сайловчиларнинг 57 фоизи, Республикачилар учун эса 41 фоизи ўз овозини беришга тайёр, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter