Содиқ Сафоев: «Давлат ҳокимияти фаолияти жамоатчилик назоратида бўлиши керак...»
Бугун «Hilton» анжуманлар марказида Олий Мажлис Сенати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда Конрад Аденауэр фонди ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуман ўз ишини бошлади.
Тадбир Ўзбекистонда давлат қурилишининг янги босқичи, демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органларинг ролини ошириш масалаларига бағишланган.
Унда нутқ сўзлаган Олий Мажлис Сенати Раиси ўрибосари Содиқ Сафоев давлат ҳокимияти аҳоли олдида жавобгарлиги масаласига эътибор қаратди.
«Давлат ҳокимияти аҳоли олдида жавобгардир ва унинг фаолияти шаффофлиги жамоатчилик назоратида бўлиши лозим. Бунда ҳудудлардаги халқ депутатлари Кенгашларининг фаоллигини ошириш орқали эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам қонунларда халқ манфаатларини тўлақонли ифода этишга эришишимиз керак. Сенатдаги ҳар бир қўмита ҳузурида экспертлар кенгашининг ташкил этилиши ҳам парламентнинг аналитик салоҳиятини янада кучайтиришга хизмат қилади» -дейди Сенат раиси ўринбосари.
Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан Олий Мажлис ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш учун вакиллик органлари депутатлари ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ва экспертларидан иборат доимий фаолият олиб борувчи мониторинг гуруҳи тузилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter