Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Содиқ Сафоев: «Шундай қалтис вазиятда тўй ўтказиш қаҳрамонлик эмас, балки жиноятдир»

Содиқ Сафоев: «Шундай қалтис вазиятда тўй ўтказиш қаҳрамонлик эмас, балки жиноятдир»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Бугун, 23 март куни Халқаро пресс-клуб COVID-19га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессия ташкил қилинди. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қатнашди.

Содиқ Сафоев чиқишидан иқтибослар:

  • Мана шундай офатлар жамият ўз измидан чиққанда, яъни уршлар, зиддият, ўзаро келишмовчиликлар авжига чиққанда эшигимизни қоқади. Бу эса аслида хабар. Ҳушёрликка чақирув.
  • Инсоният хавф остида, биз ўткинчи зиддиятлардан ўзимизни чегаралай олишимиз керак.
  • Урушлар ва шу сингари эпидемиялар инсонларнинг энг яхши ва энг жирканч фазилатларини намоён қилади.
  • Текшириш, кузатиш, изоляция ва тўғри хабар бериш, ушбу муаммодан чиқишимиз учун жуда муҳим.
  • Шундай қалтис вазиятда тўйларни ўтказиш бу қаҳрамонлик эмас, балки жиноятдир. Ҳозир сохта қаҳрамонлик қиладиган вақт эмас.
  • Ўзбек халқи ўз меҳрибонлиги, бағрикенглиги билан ҳеч бир бошқа миллатдан кам эмас.
  • Инқироз даврида энг хавфли нарса – саросимага тушишдир. Бу жуда катта хатоларни келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг