Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдова: собиқ президент давлат пулини талон-торож қилишда айбланмоқда

Молдова: собиқ президент давлат пулини талон-торож қилишда айбланмоқда

Молдова собиқ президенти Игор Додон давлат пулларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича  Бош прокуратурага чақирилди.

Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Марианна Керпек хабар берди.

«Додон 27 декабр куни Бош прокуратурада кутилмоқда», — дея маълумот берган Керпек журналистларга.

Гап Додон бош вазир биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири бўлган 2008 йилдаги воқеалар ҳақида кетмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ўшанда Молдовани электр энергияси билан таъминлашга масъул бўлган «Energocom» компанияси раҳбарияти Энергетикани тартибга солиш миллий агентлиги ва бир қанча хорижликлар билан шартнома тузган.

Прокуратура улар биргаликда иш иштирокчиларига электр энергиясини сотиб олиш нархини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ва фарқни ўзлаштириш имконини берувчи схемани амалга оширган деб ҳисоблайди. Ушбу схемадан давлатга етказилган дастлабки зарар тахминан 12 миллион доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игор Додон 2016-2020 йилларда давлатни бошқарган ва Майя Сандуга сайловларга ютқазганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг