Собиқ президент АҚШ келажаги ҳақида хавотирли баёнот берди
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп мамлакат тақдири ҳақидаги пессимистик прогнозини маълум қилди. Newsmax нашрига берган интервюсида у 2024 йилга келиб, АҚШ ўз фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини таъкидлаган.
Трамп мамлакат обрўси саккиз ой ичида пастлаб кетди, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, у Байденнинг ғалабаси билан якунланган сайловлар қалбакилаштирилганига ишонади.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги маъмурият нотўғри сиёсат олиб бормоқда. Сўзлари исботини Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш мисолида кўриш мумкинлигини айтиб ўтган.
«Сизни ишонтириб айтаманки, уч йилдан кейин бизда мамлакат йўқ бўлади»,— деб огоҳлантирган сиёсатчи.
Трампдан 2024 йилги сайловда қатнашиш ниятингиз борми, деган саволга, келажакдаги сайлов кўпчилик учун фойда келтиришини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Байденни қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарор эълон қилингандан сўнг Афғонистонда юзага келган вазиятда айблаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter