Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ президент яна деярли 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

Собиқ президент яна деярли 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото:«Телеканал 24»

Бразилиянинг 2003-2011 йиллардаги раҳбари Луис Инасио Лула да Силва коррупция ва пул ювишда айбланиб 12 йил-у 11 ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Медуза» нашри хабар берди.

2016 йилда ҳам Лула да Силва яна бошқа айбловлар билан аллақачон 9 йил-у 6 ойга қамалган эди.

Кейинчалик Бразилия Олий Суди унинг муддатини 12 йилга оширди.

Маълумотларга кўра, собиқ президентга нисбатан жами 7 та жиноий иш қўзғатилган ва улардан биттасида да Силва оқланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг