Собиқ бош вазир телевидениеда бошловчилик қилади
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон 2024 йилдан бошлаб GB News каналида муаллифлик дастурида журналист сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда унинг ўзи телеканал томошабинларига маълум қилди.
Қайд этилишича, у «Британиянинг кучини бутун дунёда намойиш этувчи» дастурни тақдим этади. У 2024 йилда бўлиб ўтадиган Буюк Британия парламенти сайловларини ёритишда ҳам иштирок этади.
«Тез орада GB News`да сиз билан бўлишимни эълон қилишдан мамнунман», деган Жонсон.
Таъкидлаш жоизки, Буюк Британияни 2019-2022 йилларда бошқарган Бориснинг асл касби журналист саналади. У The Spectator, The Daily Telegraph каби нашрларда ҳам фаолият юритган. Жонсон 2022 йил ёзида юзага келган сиёсий инқироздан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter