Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади

Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Оксфордширдаги сайлов участкасида овоз беришга қўйилмади. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

«Борис Жонсон маҳаллий сайловда овоз бермоқчи бўлганида, ўзи билан расмли гувоҳномани олиб келишни унутгани сабаб, маҳаллий сайлов участкасидан қайтарилди», деди журналистлар.

Қайд этилишича, тегишли фотоидентификацияни тақдим этиш Жонсоннинг ўзи  ташаббус кўрсатган қонун билан 2022 йилда жорий қилинган.

Сиёсатчи матбуот котибининг айтишича, якунда Жонсон овоз беришга муваффақ бўлган ва консерваторларни қўллаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон 2019-2022 йилларда Британия бош вазири сифатида иш олиб борган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг