Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр — ОАВ
Ўзбекистон телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини 15 йил бошқарган Рашиджон Қодировга бағишланган ҳужжатли кўрсатув тайёр бўлган. Бу ҳақда «Зарньюс» нашри хабар бермоқда.
«Мазкур кўрсатув орқали Рашид Қодировнинг коррупционерлик ишлари, прокуратура фаолияти давомида содир этган жиноятлари тафсилотлари оммага ошкор бўлади.
Айтишларича, яна бир бор махсус текширув ва кузатувлардан кўрсатув ўтгач, шу ҳафта эфирга берилади», — дейилади хабарда.
Нашр хабарида кўрсатув қайси телеканал орқали эфирга узатилишига ойдинлик киритмаган.
Айтиш керакки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир қанча вақт муқаддам Улуғнор туманида Андижон вилояти фаоллари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида собиқ бош прокурор Рашид Қодировни телевидение орқали гапиртиришга ваъда берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter