Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Снос»га зарурат йўқ: Шанхайда кўҳна иморат ўз оёқлари билан жойни бўшатиб қўйди (видео)

«Снос»га зарурат йўқ: Шанхайда кўҳна иморат ўз оёқлари билан жойни бўшатиб қўйди (видео)

Фото: «Medialeaks.ru»

Шанхайлик муҳандислар кўҳна иморатни янги жойга кўчириб ўтказишнинг ноодатий усулини ўйлаб топишди, дея хабар берди «South China Morning Post».

Бино 1935 йилда қурилган бўлиб, узоқ йиллар давомида мактаб вазифасини ўтаган. Яқинда ҳукумат ерни янги савдо марказига беришга қарор қилди. Кўҳна иморат тарихий аҳамиятга эга бўлгани учун уни шунчаки бузиб ташлаб бўлмасди. Шу боис уни бошқа жойга кўчиришга аҳд қилишди.

«Бинони кўчириш» бутун дунёда кенг тарқалган амалиёт бўлиб, одатда бунинг учун махсус тутқичлар, платформа ва рельслар ишлатилади. Бироқ иморатнинг ўзгача шакли туфайли бу усул тўғри келмади.

Шунда муҳандислар 198 та гидравлик таянч — роботлаштирилган «оёқ»ларни яратишди. Ишчилар бинони кўтариб, унга «оёқлар»ни ўрнатишди. Шундан сўнг унинг ўзи манзил сари «қадам ташлай» бошлади. Гидравлик таянчнинг шарофати билан ишчилар иморатни 20 даража буришга муваффақ бўлишди.

Бино аллақачон янги жойга кўчириб ўтказилган. У ерда янги маданият марказини очиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг