Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфондан таралаётган нурнинг терига хавфи фош этилди

Смартфондан таралаётган нурнинг терига хавфи фош этилди

Фото: «Szaopressa.com»

«Skin and Cancer Foundation at the Biologic Psoriasis and Nail» саратонга қарши курашиш маркази дерматологи Шьямалар Гунатисан смартфондан таралаётган ёруғлик одам терисига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди. Унинг фикрича, гаджетлардан назоратсиз фойдаланилса, нурланиш зарари қуёшникидан қолишмайди, деб ёзади «A Current Affair».

Экспертнинг таъкидлашича, кунига олти соат рақамли матох олдида ишлаш ярим соат кийимсиз ва ҳимояловчи кремсиз туш пайтидаги офтобда юриш каби терига салбий таъсир кўрсатади.

«Нурланиш қисқа, лекин кучли бўлиб, тери орқали тез сингади», — деб изоҳлайди дерматолог.

Гап мовий нур ҳақида бормоқда. Одатда бундай нур телефон, ноутбук, планшет ва диодли чироқлардан таралади. Гунатисаннинг сўзларига кўра, узоқ вақт таъсир қилиши натижасида офтобда қорайиш каби гиперпигментацияга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, бу тери қариши ва унинг сувсизланишига олиб келади.

Олимнинг фикрича, нохуш асоратлардан сақланишнинг энг осон йўли — гаджетлардан фойдаланиш вақтини чеклаш. Негаки, бу нафақат терига, балки кўзга ҳам зарар. Шунингдек, у экрандаги ёруғлик даражасини камайтиришни ва қора кўзойнаклардан фойдаланишни маслаҳат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг