Словенияда парламент сайлови ўтказилмоқда
Бугун, 3 июнь куни словениялик 1,7 миллион сайловчи парламент сайловларида овоз беряпти. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Словения собиқ бош вазири Миро Серар ҳукумати муваффақиятсиз якунланган темирйўл лойиҳаси сабабли шу йил март ойида истеъфога чиққан эди. Шундан сўнг муддатидан 1 ой аввал сайловлар ўтказишга қарор қилинди.
Бугунги сайловларда аҳоли 2004 — 2008 ҳамда 2012-2013 йилларда бош вазир бўлган Словения демкоратик партияси етакчиси Янез Яншга ишонч билдириши кутиляпти.
Словения 1991 йили Югославиядан мустақил бўлган. 2004 йили Европа иттифоқига қабул қилинган Словения 2007 йили еврони муомалага киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter