Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакияда халқ намойишга чиқди

Словакияда халқ намойишга чиқди

Фото: «Slowakeiradio DE»

Словакияда ҳукуматга қарши минглаб кишилар пойтахт Братислава шаҳрида намойиш уюштириб, сайловларни эртароқ ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Намойишчилар январь ойида ўлдириб кетилган журналист Ян Куциак ва унинг дўсти Мартина Куцнировани ҳам унутишмади: улар учун ажратилган бурчакка гуллар қўйиб, шам ёқишди.

Ҳукумат Куциак ўлимидан кейин масъулиятсиз ички ишлар вазирини ва бошқа бир нечта вазирларни ишдан бўшатган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг