Скарлетт Йоханссон сурати остига вирус яширишди
«Monero» криптовалютаси майнерини тарқатиш учун хакерлар Ҳолливуд юлдузи Скарлетт Йоханссоннинг фотосуратидан фойдаланишди, деб хабар бермоқда «Лента.ру».
Актрисанинг вирус яширилган суратини кўчириб олган фойдаланувчиларнинг компьютерида зарарли дастур автомат равишда майнерни ўрнатади.
«Imperva» киберхавфсизлик компаниясининг маълум қилишича, хакерлар ҳисобида 300дан ортиқ «Monero» тангалари (қарийб 90 минг доллар) бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter