Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиз кутган янгилик: payme’да тўловлар учун 1% кешбек ишга тушяпти

Сиз кутган янгилик: payme’да тўловлар учун 1% кешбек ишга тушяпти

Ҳар бир кун — ўнлаб кичик вазифалардан иборат. Боғча тўлови, коммунал хизматлар, интернет, жарима, ўқиш… Буларни эслаб қолиш ва ўз вақтида тўлаш керак. payme буларнинг барчасини тез ва қулай ҳал қилишга ёрдам бериб келмоқда. Энди бу ёрдам янада манфаатлироқ бўлади!

Тез орада иловада сиз узоқ кутган имконият пайдо бўлади: тўловлар учун 1% кешбек. Бу акция ёки вақтинчалик таклиф эмас, балки payme’ни ҳар куни танлаганингиз учун миннатдорчилик ифодасидир.

Кешбек payme plus обунасининг «Ҳаммаси ичида» тарифига эга фойдаланувчиларга тақдим этилади. Жараён автоматик тарзда ишлайди: сиз тўлов қиласиз — кешбек ҳисобингизга тушади.

«Ҳаммаси ичида» тарифида қуйидагилар бор:

- 5 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари;

- кейинроқ тўлаш хизмати;

- Yandex Плус обунаси;

- Сетанта Спортс платформасидан фойдаланиш имконияти;

- харажатлар мониторинги.

Энди бу рўйхатга ҳар кунлик фойда ҳам қўшилади.

Яна нима ўзгаради:

«Ҳаммаси ичида» тарифи энди янада қулай нархда. Уни ойига 44 990 сўм эмас, балки чегирмали нархда 29 990 сўмга улаш мумкин бўлади.

Харажатларни қулай тарзда кузатиб бориш мумкин бўлган «Асосий» тарифи энди «Мониторинг» деб номланади.

payme кундалик юмушларни янада осонроқ ҳал қилиш учун ҳар доим ёнингизда. Энди эса кешбек билан бирга.

Янгиланган офертани ушбу ҳавола орқали ўқиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг