Сирдарёлик абонентлар учун бепул тўпламлар тақдим этилди
Сирдарё вилоятидаги сув омборининг ўпирилиши ва содир бўлган сув тошқини билан боғлиқ нохуш ҳодиса сабаб, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбектелеком» АК жорий йилнинг 9 майидан 16 майига қадар абонентлар учун бепул мулоқот учун Ўзбекистон бўйлаб 1 000 дақиқа ва 1 000 МБ интернет трафикка эга бўлган хизматлар тўпламини жорий этди.
Махсус хизмат тўпламлари «Фаол» ҳолатдаги жисмоний шахсларга, GSM/CDMA стандарт тармоғи абонентларига тақдим этилади.
Махсус тўпламлар фақатгина Сирдарё вилояти ҳудудида амал қилади, ҳудуддан ташқарида тўпламнинг трафиклари сарф этилиши тўхтатилади ва тариф режа ёки пуллик тўпламнинг шартларига кўра нархланади.
Шуни эътиборга олиш жоизки, Сирдарё вилоятининг чегарадош туманларида, қўшни вилоятлар ҳудудларининг хизмат кўрсатадиган база станцияларининг амал қилиш ҳудудида бўлган ҳолатларда, хизматлар тариф режа ёки пуллик тўпламнинг шартларига кўра нархланади.
Батафсил маълумот билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter